category

Янгиликлар

Марказда халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 31-июль куни "Ўзагроинспекция" ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасасининг марказий уруғчилик лабораториясига Германия Федератив Республикасининг GIZ халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси дастур бошқарувчиси Беате Шореит бошчилигидаги бир қатор вакиллар ташриф буюришди. Учрашувда, ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ва тажриба алмашиш мақсадида, икки томон ўртасида мутахассисларни алмашинуви йўлга қўйиш борасида келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.          

Published by agroxizmat on 1-avg, 2024

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги йўналишида янги лойиҳа амалга оширилади

Жорий йилнинг 18 июлб куни "Ўзагроинспекция" қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш" давлат муассасасининг марказий уруғчилик лабораториясига Туркия давлатининг Ўзбекистондаги элчихонасининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Бурҳан Демирок ташриф буюрди. Ташриф давомида, Бурҳан Демирок Марказ фаолияти, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларининг экинбоплиги, ГМО ва хавфсизлигини аниқлаш, пахта толаси ва момиғини синовдан ўтказиш ҳамда дон ва дон маҳсулотларини синовдан ўтказиш жараёнлари билан яқиндан танишди.            

Published by agroxizmat on 19-iyl, 2024

Ўқув курсларининг I-2024 гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5-июль санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг I-2024-сонли гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Ушбу имтиҳонлар Марказнинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилиб, якунда курс тингловчиларига махсус сертификатлар топширилди.        

Published by agroxizmat on 8-iyl, 2024

2-июль Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун

Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг тарихий хотираси, бугуни, келажаги, орзу-умидларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир. Давлатимиз герби 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган қонун билан тасдиқданган. Гербимиз давлатимизнинг сиёсий, миллий, хўжалик, жуғрофий, этник ва бошқа ўзига хос хусусиятларини ҳамда бой тарихий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган. Унда тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони еса миллий бойлигимиз пахта чаноқлари қийғос очилган ғўза шохларидан иборат чамбаракка ўралганлиги ҳамда гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туриши акс эттирилган.    

Published by agroxizmat on 2-iyl, 2024

30-июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Марказда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ҳамда спорт мусобақаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда 30-июнь “Ёшлар куни”ни муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 28-июнь куни Марказда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ҳамда “Соғлом турмуш – буюк келажак” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди. Ушбу тадбирда фаол иштирок этган ходимлар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.        

Published by agroxizmat on 28-iyn, 2024

"REALTEKS Tashkent" МЧЖда амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бугунги кунда 1-2024 сонли ўқув курсида 4 кишидан иборат тингловчилар таҳсил олмоқда. Ушбу курс тингловчилари учун тасдиқланган ўқув тематикага асосан, тўқимачилик корхоналарнинг технологик жараёни ўрганиш ва амалда танишиш ўқув-амалий машғулотлари киритилган. Шунга кўра, жорий йилнинг 26 июнь куни "REALTEKS Tashkent" МЧЖда Марказнинг тажрибали мутахассиси О. Мирахмедов бошчилигида амалий машғулотлар бўлиб ўтди.        

Published by agroxizmat on 27-iyn, 2024

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш