Алоқа
Айни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошчилигидаги делегация Aмерика Қўшма Штатларида бўлиб турибди. Вазирлик мутасаддиларининг ташриф мақсади аниқ, пахтачилик ва уруғчилик соҳасида тажриба алмашиш, мамлакатимизда хориж тажрибаси асосида замонавий технологияларни жалб қилиш.
Делегация аъзолари ташрифнинг илк кунида AҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти (вазирлиги) ва Ўсимлик ва ҳайвонот соғлиғи инспексияси хизмати APHIS вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Aмерикада пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар, соҳадаги сўнгги тажрибалар ва технологиялар, жумладан, мазкур йўналишда экспорт ва импорт имкониятларини кенгайтириш учун ҳамда уруғ, ўсимлик ва тайёр маҳсулотларнинг табиий зараркунандалар, пестицид ва бошқа хавфлардан ҳимоя қилишга қаратилган технологиялар, фумигация амалиёти, муаммолар ўчоғини йўқ қилиш усуллари намойиш этилди.
Шундан сўнг томонлар ўртасида музокаралар ўтказилиб, Aмерика тажрибаси асосида мазкур технологияларни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш ва бу борада махсус тренинглар ўтказиш масаласи ўртага ташланди.
Ушбу таклиф америкалик аграр соҳа вакиллари томонидан ижобий баҳоланиб, ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда келгусида ташаббусларни ўз ичига олган ҳужжатни имзолашга келишиб олинди. Шу билан бирга, АҚШ томонидан пахтачилик соҳасидаги етакчи штатларидан бири бўлмиш Техасда пахта ва пахта уруғчилиги соҳасидаги амалий ишлар билан яқиндан таништириш учун амалий ёрдам берилишига келишиб олинди.
Қайд этиш жоизки, делегация таркибида Марказнинг пахта йўналишининг тажрибали мутахассиси Жаҳонгир Пўлатов ҳам иштирок этмоқда.
Манба: агро.уз
Жорий йилнинг 20-январь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (AКИС)да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 15-декабрдаги “Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391 - сонли қарорининг ижросига қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда соҳа олимлари, агрокластерлар вакиллари, фермерлар, хусусий уруғчилик компания вакиллари ва мутахасислар қаторида "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" директори Ж.Каримов иштирок этди.
Суҳбат давомида, мазкур қарорда келтирилган бандлар ижросини таъминлаш, бу борада соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари ва дурагайларини мамлакатимизга олиб кириш ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги пахта экиладиган майдонларга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, хориждан юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб кириш ҳамда парваришлашда ҳар бир навга хос бўлган юқори самарадор агротехнологияларни қўллаш, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан ғўза навларини жойлаштиришда кафолатланган уруғ таъминотига мувофиқ эркинлик берилиши масалалари эътибор қаратиш лозимлигини қайд этилди.
Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди. Мазкур вазифаларнинг самарали амалга оширилиши, шубҳасиз, республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва замонавий тараққиётнинг янги қирраларини ўзлаштиришга хизмат қилади.
Манба: agro.uz
Жорий йилнинг 11-январь куни Zoom платформаси орқали марказий аппарат ва ҳудудий филилаллар ходимлари учун "edo.ijro.uz" ижро интизоми ягона электрон тизимидан самарали фойдаланиш, ходимларнинг малакасини ошириш, тизимда йўлга қўйилган янги жараёнларни кенг тушунтириш мақсадида Девонхона ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси томонидан амалий ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда тизим оператори "Unicon Soft" МЧЖ ходими иштирок этиб, семинар қатнашчиларига "edo.ijro.uz" ижро интизоми ягона электрон тизимида ҳужжатлар билан ишлаш ва топшириқларни бажариш бўйича батафсил маълумот бериб ўтди.
Бугунги кунда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида "Ўзагроинспексия” қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси томонидан Республикамизда маҳаллий етиштириладиган ва хориждан кириб келадиган уруғликларни тезкор ва юқори аниқликда экинбоплик сифат кўрсаткичларини баҳолаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган ҳудудий лаборатория янгидан барпо этилди. Бугун ушбу масканнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг бошлиғи Фарход Эрманов ҳамда бир қатор соҳа раҳбарлари иштирок етишди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 4 млн AҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлар ҳисобига лаборатория энг сўнгги замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, модернизация қилинди ва натижада ўтказиладиган синовларда иш самарадорлиги ва тезкорлиги ошишига ҳамда инсон омилини кескин камайишига олиб келди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида Пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғлик билан шуғулланувчи корхоналарда уруғликларни етиштириш, жамғариш, сақлаш, қайта ишлаш ва экиш учун реализация қилиш жараёнларида уруғликларни сифатини таъминлашга ҳамда сифати паст уруғликларни экилиб кетишининг олди олинмоқда.
Бугунги кунда, мазкур лаборатория томонидан Қорақалпоғистон Республикадаги мавжуд Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ишлаб чиқарилаётган пахта маҳсулотлари, яъни пахта толаси, пахта момиғи ва пахта техник чигитини сифат кўрсаткичларини аниқлаш, техник чигитнинг ёғдорлик кўрсаткичини аниқлаш, уларга ҳужжатлар расмийлаштириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган пахта тойлари вазнини ўлчаш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Пахта толасининг сифат кўрсаткичларини замонавий HVI тизимида аниқлаш жараёнида биргина толанинг 14 та сифат кўрсаткичлари аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг мутахассисларни тайёрлаш ўқув курслари томонидан, агросаноат соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар ва корхона раҳбар ҳодимларини малакасини ҳамда билим кўникмаларини ривожлантириш мақсадида махсус ўқув курслари ташкил этилган.
Ушбу ўқув курсларида таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган КМО 0301-сонли лицензия, 030171-сонли тасдиқнома ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида таълим бериш бўйича қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатилади:
- Пахта толасини ва пахта маҳсулотларини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинги;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ғалла қабул қилиш ва ғаллани қайта ишлаш корхоналарида дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш тартиблари;
- Уруғлик ғалла майдонларида апробатсия кўригини ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;
- HVI тизимини техник кўрикдан ўтказиш” (HVI техниклари учун);
- Ахборот-коммуникация тармоғи мутахассисларини қайта тайёрлаш;
- Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази билан Марказ ходимларини ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, давлат тилида иш юритиш асослари бўйича ўқитиш ва малакасини ошириш учун Марказнинг раҳбар ва мутахассислари малака ошириши ва махсус сертификатлар олишида ташкилий ишлар амалга оширилди.
Жорий йилда жами 17 нафар тингловчи “Пахта толасини ва пахта маҳсулотларини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинги” курсида ўз малакаларини оширди.
Шундан 5 нафар тингловчи Марказ ва худудий филиаллар мутахассислари, 4 нафар тингловчи қўшни давлатлардан (Тожикистон ва Қозоғистон), 8 нафар тингловчи эса пахта-тўқимачилик кластер мутахассислари бўлиб, мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаб, якунда белгиланган намунадаги халқаро даражасидаги сертификатлар тақдим этилди.
Хисобот даврида жами 35 млн сўм ва 5,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги хизматлар мутахассисларни тайёрлаш ўқув курслари томонидан кўрсатилди.
Марказ ходимларнинг ишдан кейинги вақтларини мароқли ўтказишлари, маданий хордиқ олишлари учун шароитлар яратиш мақсадида, 2023-йил 14-декабрь куни оила аъзолари билан биргаликда Ўзбек миллий академик драма театрида намойиш етилган “Жалолиддин Мангуберди” тарихий драма спектаклига ташриф уюштирилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш