category

Янгиликлар

Марказнинг пахта йўналиши томонидан кўрсатилган хизмалар тўғрисида

Марказнинг пахтачилик йўналиши томонидан паҳта маҳсулотларини сифат кўрсаткичларини аниқлаш, сертификатлаштириш бўйича қуйидаги хизматлар кўрсатилади. Сертификатлаштириш ишлари бўйича Буюртмачиларнинг сертификатлаштириш юзасидан берган аризаларига асосан, 2023 йилнинг 23 ноябригача бўлган даврда жами Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари томонидан жами 205 864 тонна пахта толаси сифат, 25 344 тонна пахта момиғи, 647 251 тонна техник чигит сертификатланди. Бундан ташқари, Республика ёғ-мой корхоналарида ташкил этилган чигит синов лабораторияларидаги ЯМР-анализаторлари ёрдамида 199 083 тонна техник чигит ёғдорлиги аниқланиб, белгиланган тартибда синов баённомалари расмийлаштирилиб берилди. Қўшимча ишлар бўйича Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги “Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси” қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини бахолаш маркази” давлат муассаси стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан Республика пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқариладиган пахта маҳсулотларини нав ва синф кўрсаткичларини органалиптик усулда аниқлаш учун ташқи кўриниш стандарт намуналари тайёрлаш ва етказиб бериш ишлари амалга  оширилмоқда. Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан 2023 йилнинг 11 ойида 30 та комплект пахта толаси, 10 та комплект пахта момиғи, 98 та комплект техник чигит ва 2 та комплект тўшакбоб момиқларнинг ташқи кўриниш стандарт намуналари лабораторияларига етказиб берилди. Бундан ташкари Пахта-тўқмачилик кластерлари ва хорижий корхоналарнинг мурожатларига асосан 2 та комплект пахта толаси ҳамда 6 та комплект техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналари тайёрлаб берилди.       

Published by agroxizmat on 13-dek, 2023

"Яшил Макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида худудий филиалларда ҳам кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтди

"Яшил Макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда 25-октабрдан 1-декабрга қадар мамлакатимизда “кузги дарахт екиш мавсуми” эълон қилинганлиги доирасида экологик вазиятни яхшилаш, дарахт-кўчат экиш, қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, шунингдек уларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида, Марказнинг ҳудудий филиалларида дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди. Ушбу тадбирда вилоят филиаллари бошлиқлари хамда мутахассислар фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар. Шунингдек, вилоят филиаллари тасарруфидаги ерларда мавжуд дарахтларни парваришлаш борасида дарахтларнинг синган шох-шаббаларини кесиш, буталаш ва тўкилган баргларни йиғиштириб олиш ишлари амалга оширилди.              

Published by agroxizmat on 4-dek, 2023

Инспекцияда коррупцияга қарши муросасизликни шакллантиришга қаратилган семинарда Марказ ходимлари иштирок этдилар

Жорий йилнинг 30-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида, Ўзбекистон “Aдолат” Социал Демократик партиясидан раис ўринбосари A. Рахмонов, Мафкуравий ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Зияев ва Коррупсияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Р.Йўлдошев қаторида Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда мутахассислар иштирок етдилар. Тадбирни Инспексия бошлиғи A.Вахабов очиб бериб, - бугунги кунда коррупсия бутун дунё курашаётган ва ҳал етилиши лозим бўлган муаммолардан бири эканлиги ва ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий тўсиқлиги ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг, тадбир экспертлари - Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросига бағишланган Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, аҳолининг кенг қатлами, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини мустаҳкамлаш, фаол фуқаровий позициясини ошириш тўғрисида давра суҳбатларини олиб бордилар. Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олдилар.          

Published by agroxizmat on 1-dek, 2023

"Яшил Макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Марказда кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда

“Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси ҳамда 25-октабрдан 1-декабрга қадар мамлакатимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинганлиги доирасида экологик вазиятни яхшилаш, дарахт-кўчат экиш, қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, шунингдек уларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 27-ноябрь куни Марказнинг Қибрай туманида жойлашган ҳудудида дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди. Ушбу тадбирда Марказ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари хамда мутахассислар фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар. Шунингдек, Марказ тасарруфидаги ерларда мавжуд дарахтларни парваришлаш борасида дарахтларнинг синган шох-шаббаларини кесиш, буталаш ва тўкилган баргларни йиғиштириб олиш ишлари амалга оширилди.                

Published by agroxizmat on 28-noy, 2023

Марказ раҳбарияти Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ташкил қилинган анжуманида иштирок этдилар

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамкорлигида Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркида 2023-йил 28-ноябрь куни "Соҳа корхоналари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда дуал таълимнинг ўрни ҳамда фан, таълим, ишлаб чиқариш кластерларини ривожлантиришда инновацион ёндашувлар" мавзусида халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилади. Ушбу тадбирда Марказ директори Ж.Каримов ва директорнинг биринчи ўринбосари С.Садуллаевлар иштирок етдилар. Халқаро илмий-амалий анжуман давомида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.          

Published by agroxizmat on 28-noy, 2023

Марказнинг уруғчилик йўналиши томонидан кўрсатилган хизмалар тўғрисида

Марказнинг уруғчилик йўналиши томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғ (кўчат)ларини навдорлик ва экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш, сертификатлаштириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди: Сертификатлаштириш ишлари бўйича: Буюртмачиларнинг сертификатлаштириш юзасидан берган аризаларига асосан, 2023 йилнинг январь - ноябрь даврида жами 354 537 тонна уруғлар  ва 164 000 дона кўчатлар сертификатлаштирилган, шунингдек, 5 918 тонна уруғлик донларнинг сақлаш давридаги экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича синовлардан ўтказилиб хулосалар берилган. Жумладан,  - уруғлик чигит 56 128 тонна; - уруғлик соя 11 821 тонна;  - уруғлик картошка 7 958 тонна;  - уруғлик буғдой 278 136 тонна;  - уруғлик шоли 276,5 тонна;  - уруғлик маккажўхори 187,5 тонна;  - уруғлик кунгабоқар 6,7 тонна;  - уруғлик арпа, беда, мош, нўхот, пиёз, ширин қалампир ва тамаки уруғлари жами 23 тонна;  - атиргул, узум ва гилос кўчатлари жами 164 000 донани ташкил этади. Сертификатлаштириш синов натижаларига кўра, жами 347 926 тонна уруғликлар яроқли деб топилиб сертификатлаштирилган ҳамда 6 611 тонна уруғликлар сифат кўрсаткичлари бўйича стандарт талабларига жавоб бермаганлиги сабабли, номувофиқ деб топилган ва буюртмачиларга номувофиқлиги тўғрисида расмийлаштирилган таҳлил натижалари хабарнома орқали тақдим қилинган.  Шунингдек, 2024 йил ҳосили учун тайёрланган уруғлик донларни экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш жараёнларида баҳолаш натижалари бўйича жами 9 281 тонна сифатсиз тайёрланган уруғлик донларни қўшимча равишда қайта тозалаш ва саралаш ишлари амалга оширилиб, сифати паст бўлган уруғлик донларни экишга реализация қилиниши олди олинди. Қўшимча ишлар бўйича: Қўшимча хизматлардан 2022 йил ҳосилидан 57 789 тонна уруғлик пахтани қайта ишлаш даврида ҳар 2 соатда экинбоплик синовлари, 30 726 тонна уруғлик чигитларни дорилаш жараёнларида ҳар 2 соатда экинбоплик синовлари ҳамда 111 877 тонна уруғлик пахта ғарамларининг дастлабки прогноз таҳлиллари ўтказилди. Марказнинг дала тажриба майдонининг 3 гектарига Республикада етиштирилган буғдой навларидан 330 та нав намуналари экилиб парвариш қилинган ҳамда вазирлик ва идоралараро тузилган комиссия томонидан ушбу нав намуналари апробация кўригидан ўтказилиб, олинган хулосалар юқори ташкилотларга тақдим этилган. Шунингдек, 2023 йилнинг 5 август санасида дала тажриба майдонининг кейинги 3 гектарига Республикада етиштирилган ғўза навларининг юқори авлодли 224 та нав намуналари экилиб парвариш қилинган бўлиб, идоралараро тузилган ишчи комиссия томонидан ушбу нав намуналари апробация кўригидан ўтказилди ва баҳолаш натижалари бўйича хулосалар юқори ташкилотларга тақдим этилди. Республикада жамғарилган 246 800 тонна уруғлик дон материалларининг яшовчанлигини аниқлаш хизматлари кўрсатилган. Ҳозирги кунда, Марказий уруғчилик лабораторияси томонидан “ин-витро” мева кўчатлари, цитрус мева кўчатлари, чой кўчатлари, узум қаламчалари, доривор экинлар уруғлари, уруғ ва данакли мева кўчатларининг уруғлари, манзарали ва ўрмон дарахтлари ва буталарининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш фаолияти бўйича аккредитация доирасини кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда.          

Published by agroxizmat on 27-noy, 2023

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш