Алоқа
Айни кунларда Франция Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат барқарорлиги вазирлиги ҳузуридаги “SEMAE – Франция ўсимликлар ва уруғликлар бўйича ихтисослаштирилган кенг тармоқли ташкилоти” таклифига биноан «Ўзагроинспекция» мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари лабораторияларини модернизатсия қилиш учун гранд маблағларини жалб этиш мақсадида Францияда бўлиб турибди.
Ташриф давомида мутахассислар OESD– Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Франция Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат барқарорлиги вазирлиги, SOS– Сифат ва назорат департаменти, ОSDE – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, SISASOV – Франция ўсимлик навларини яратувчиларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқларини бошқариш ташкилоти, OSVV – Европа Иттифоқи агентлиги (Ўсимликлар навлари ҳуқуқларининг Европа Иттифоқи тизими), GEVES– Ўсимликлар навларини баҳолаш ва уруғлик синовлари ташкилоти, картошка ва маккажўхори уруғчилик секторлари (уруғлик компаниялари ва уларнинг лабораториялари) вакиллари билан учрашиб, лабораторияларни модернизатсия қилиш доирасида ажратиладиган гранд маблағлари қиймати ва уруғликларни сертификатлаштиришга оид масалаларда музокаралар олиб борилмоқда.
Шунингдек, ташриф доирасида соҳани ривожлантириш ва инновацион ғоялар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида икки давлат ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
14-январь - Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33-йиллиги муносабати билан Марказ ходимлари Ғалаба боғига ташриф буюрдилар.
Жорий йилнинг 13-январь куни "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасининг марказий лабораториясида марказ мутахассислари иштирокида USAID-АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги вакили Kathleen Doherty билан учрашув ва музокаралар олиб борилди.
“USAID агентлиги” томонидан истиқболда режалаштирилган янги лойиҳани шакллантириш юзасидан ўтказилган учрашувда Марказ лабораториясидаги синов жараёнлари ва соҳада олиб борилаётган ислоҳатлар билан яқиндан таништирилиб, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 4-декабирида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси биносида “8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” ҳамда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни ” муносабати билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда «Адолат» социал- демократик партияси билан ҳамкорликда “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда «Ўзагроинспекция» марказий аппарати таркибий тармоқ раҳбарлари ва ходимлари, Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари филиаллаар бошлиқлари ва ходимлари ҳам “Zoom платформаси” орқали иштирок этдилар.
Тадбирда коррупцияга қарши курашиш соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар ва кейинги режалаштирилган чоралар ҳақида маълумотлар тақдим этилди ва Ўзбекистоннинг янгиланган қонунлари, коррупцияни олдини олиш, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир якунида эришилган ютуқлар ва олиб борилаётган ҳамкорликларнинг натижалари ўлароқ фаол иштирок этган раҳбар-ходимларга «Адолат» социал- демократик партиясининг кўкрак нишони ва ташаккурномалари тақдим этилди.
Aйни пайтда пойтахтимиздаги "International hotel Tashkent" меҳмонхонасида қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро семинар ўтказилмоқда.
Унда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли департаменти ва бошқармалари бошлиқлари, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФAОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъуллари, Марказ раҳбарияти ва мутахассислари хамда хорижлик меҳмонлар иштирок етмоқда.
Семинарда барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда механизациялаштиришнинг ўрни, аграр соҳага замонавий технологияларни жалб етишнинг афзалликлари, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Туркиянинг “Tohumluk Tescil ve Sertifikasyon Merkez Müdürlüğü” ташкилотининг мутахассислари - Bülent Özturk вa Selma Kurt томонидан жорий йилнинг 25-ноябрдан 2-декабргача халқаро ISTA қоидалари бўйича режалаштирилган ўқув-тренингини ўтказилмоқда.
Бугун, 26-ноябрь куни ушбу ўқув-тренинги давом эттирилиб, ISO/IEC 17025 стандарти «Ёзувлар - назорат тартиб-қоидаси, ички аудит тартиб – қоидаси, тузатиш тадбирлари тартиб – таомили, профилактика ҳаракатлари процедураси тамойиллари» бўйича назарий машғулотлар бўлиб ўтди.
Шунингдек, амалий машғулотлар доирасида Bülent Özturk вa Selma Kurt томонидан Марказий уруғчилик лабораториясида буғдой, арпа, пахта, сабзавот ва дуккакли экинларда диагностика мезонлари ҳамда уруғлик таҳлиллари юзасидан мутахассис ҳодимларга батафсил маълумот бериб ўтилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш