Контакты
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижросини ташкил этиш бўйича “Ўзагроинспекция”нинг чора-тадбирлар режаси 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16-сентябр куни Марказда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун кўхна Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Мазкур тадбир доирасида Марказда меҳнат қилаётган 40 нафардан ортиқ хотин-қизлар қадимий Самарқанд шаҳрининг тарихий жойлари, жумладан Гўри Амир, Шоҳи зинда, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони каби муқаддас қадамжолари, ҳазрати Хизр масжиди, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди. Бу каби тадбирлар келгусида ҳам давом этирилиши режалаштирилмоқда.
Жорий йилнинг 25 август санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг II-2023-сонли гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Ушбу имтиҳонлар Марказ ва "Ўзагроинспекция"нинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилиб, якунда курс тингловчиларига сертификатлар топширилди.
Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курслари тингловчилари навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда қатнашдилар.
Жорий йилнинг 16 август куни II-2023-сонли гуруҳи тингловчилари Марказнинг Қибрай туманида жойлашган лабораторияда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра, навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда иштирок этдилар.
Ушбу машғулотлар жараёнида Марказнинг малакали мутахассислари Д.Низамов ва У.Хасанов гуруҳ тингловчиларига қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларининг экинбоплиги, ГМО ва ҳавфсизлигини аниқлаш ҳамда сертификатлаштириш бўйича маълумотлар бериб ўтидилар.
Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифтини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида навбатдаги ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтди.
Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг II-2023 гуруҳи жорий йилнинг 11 август санасида "Real Tex Tashkent" МЧЖда, тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассислари О.Мирахмедов ва Ф. Aзизхўжаева олиб бордилар. Машғулотлар жараёнида пахта толасини қайта ишлаш бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 9-10 август кунлари II-2023-сонли гуруҳи тингловчилари Марказнинг Қибрай туманида жойлашган пахта лабораториясида навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда иштирок этдилар. Ушбу машғулотлар жараёнида мутахассис ходимлар тарафидан гуруҳ тингловчиларига лаборатория шароитларида пахта маҳсулотларини синаш ва сифатини аниқлаш бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Уруғлик мақсадларида экилган ғўза навларининг навдорлик даражасини аниқлаш мақсадида 2023-йилда “Қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифатини бахолаш маркази” ДМнинг дала тажриба майдонида жорий йилда жами 224 та, шундан уруғ кўпайтириш кўчатзори авлодидан 40 та, элита авлодидан 80 та ва 1-авлодли уруғлик чигит намуналаридан 104 та экилиб, юқори агротехник тадбирлар ўтказилиб парвариш қилинди.
Батафсил видео ролик орқали танишишингиз мумкин
Опрос
Контакты
Форма обратной связи