category

Новости

Марказнинг дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида

Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш органи ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда метрологик аттестатциялаш ва қиёслаш бўлими томонидан хизматлар кўрсатиш борасида Бизнес режа бўйича 2023-йилнинг январь-октябрь ойларида 5 млрд 982,8 млн сўмлик хизматлар кўрсатиш белгиланган бўлиб, амалда 6 млрд 2,6 млн сўмлик,  яъни 101,0 фоизга хизматлар кўрсатилди. Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш органига ҳисобот даврида 672 та буюртмалар келиб тушди. Ушбу буюртмалар асосида жами 48 та шартнома тузилди. Ҳар бир келиб тушган буюртмаларга кўра, синов учун намуналар танлаб олиниб, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни Марказий синов лабораторияси ва унинг ҳудудий филиалларига юборилди. Расмийлаштирилган синов баённомаларига мувофиқ, 3157 та сифат ва мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.  Шу жумладан, қабул қилинган буюртмалар асосида ўрнатилган тартибда намуналар танлаб олиниб, Марказий синов лабораториясида ва унинг ҳудудий филиалларида синовлар ўтказилди. Ўтказилган синовлар натижалари бўйича 6121 та синов баённомалари расмийлаштирилди. Синов баённомалари асосида 2952 та сифат сертификатлари расмийлаштирилди.  Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 1226 минг тонна импортдан келтирилган дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштирилди. Жумладан: 1215 минг тонна буғдой дони ва 10 минг тонна ун маҳсулоти ҳамда 1 минг тонна бошқа турдаги дон маҳсулотлари. Шунингдек, 11 минг тонна экспорт қилинган дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштирилди. Жумладан, 3 минг тонна буғдой дони ва 7 минг тонна ун маҳсулоти ҳамда 1 минг тонна бошқа турдаги дон маҳсулотлари сертификатлаштирилди.    Синов ускуналарини аттестатциялаш ва қиёслаш Метрологик аттестатциялаш ва қиёслаш бўлими томонидан синов ускуналарини аттестатлаш ва қиёслаш учун корхоналардан 27 та буюртмалар қабул қилинди.  “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг ҳудудий филиалларида пахта толаси, пахта момиғи ва пахта техник чигитини синов лабораторияларнинг синов ускуналарини, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоблик сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабораториялари синов ускуналарини метрологик аттестатциялаш ва қиёслашдан ўтказилди. Ўтказилган аттестатциялаш ва қиёслаш натижалари бўйича 420 та баённомалари расмийлаштирилди. Баённомалари асосида 420 та метрологик аттестатциялаш ва қиёслаш сертификатлари расмийлаштирилди. (метрологик аттестатциялаш ва қиёсловдан ўтказишни сертификатлаштириш бўйича жами 128 млн 545 минг сўмлик хизматлар кўрсатилди.)   Қўшимча хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-майдаги “Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 312-сон қарорида белгиланган вазифаларни, шунингдек Марказнинг 2022-йил 24-мартдаги 36-и/ч-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг апрель ва май ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари томонидан бевосита жойларда майдонларга хулоса бериш бўйича қабул қилинган буюртмалар асосида шартномалар тузиш ишлари олиб борилди. Жумладан, жорий ойнинг 31-май санасига қадар Республика бўйича 497425 м3 элеваторларга (металл сиғимларга), 1794676,7 м3 омборларга ва 1546274,1 м2 майдонларга (айвонларга) тақдим этилган буюртмаларга асосан хулоса бериш бўйича шартномалар тузилган. Шунингдек, тузилган шартномалар ва тақдим этилган хужжатлар асосида Марказнинг ишчи комиссия томонидан ўрганишлар ўтказилиши ҳамда ўрнатилган тартибда сертификатлаштириш ишлари амалга ошириш натижасида Республика бўйича жами: 497425 м3 элеваторларга ва металл сиғимларга; 1794676,7 м3 омборларга, 1546274,1 м2 майдонларга ва айвонларга ўртатилган тартибда S3-шакл хулосаси расмийлаштирилиб, жойларга тақдим этилган. Шундан, 22 та дон кластерлар ҳамда бошқа турдаги субъектларнинг дон сақлаш сиғимларини ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича 12650 м2 элеваторларга ва металл сиғимларга, 214143,71 м3 омборларга ва 117130,17 м2 майдонлар ва айвонларга ўрнатилган тартибда S3-шакл хулосаси расмийлаштирилиб, жойларга тақдим этилди. (дон сақлаш сиғимларини ўрганиш ва баҳолаш бўйича жами 846 млн 422 минг сўмлик хизматлар кўрсатилди.) Марказнинг дон йўналишида 2023 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида кўрсатиладиган хизматлар Марказнинг сертификатлаштириш органи ноябрь-декабрь ойларида импорт қилинадиган донларга сифат ва мувофиқлик сертификати ҳамда синов баённомалари расмийлаштирилиб 200 млн сўмлик хизматлар кўрсатиш режалаштирилган.          

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 23-noy, 2023

18-ноябрь- Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Бугун рамзий байрамларимиздан бири - Давлат байроғимиз қабул қилинганининг 32- йиллиги муносабати билан Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да ушбу санага бағишланган “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида тадбир ташкил қилинди. Ушбу тадбирда Марказ раҳбарияти, таркибий бўлинмалар бошлиқлари ва ходимлари иштирок этдилар.  Тадбир давомида Давлат байроғи ҳақидаги асосий тушунчалар, унга бўлган эътибор, байроқдан тўғри фойдаланиш бўйича қизиқарли маълумотлар берилди. Шунингдек, ходимларининг фикр-мулоҳазалари тингланиб, саволларга жавоблар берилди.      

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 17-noy, 2023

Марказда "Касбий маърифат” соатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Маънавият ва маърифат кенгашининг жорий йил 11-октябрдаги 4-сонли баёни 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида ходимларнинг касбий билимларини ошириш бўйича Вазирлик томонидан “Ўзбек тили-миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” мавзулари бўйича тайёрланган видеодарсликлар асосида жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари марказий аппарат ҳамда таркибий тармоқлар ва ҳудудий филиалларда “Касбий маърифат” соатлари ўтказилди. Ушбу ўқув йиғилишларида она тилимизнинг келиб чиқши тарихи, мустақиллик йилларда тилимизга берилиб келинаётган эътибор ҳамда ўзбек тилининг бугунги кунда хаётимизда тутган ўрни ҳақида “Касбий маърифат” соатлари қатнашилари батафсил маълумотлар олдилар.                    

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 26-okt, 2023

Марказда Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 18 октябрь санасида Марказнинг мажлислар залида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ Касаба ушмаси қўмитаси раиси, Марказ раҳбарияти ва ходимлари, “Агросаноат ходимларининг Тошкент шаҳри бирлашган Касаба уюшмалари кенгаши масъул ходимлари ҳамда Zoom платформаси орқали ҳудудий филиаллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишнинг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун ва моҳияти тўғрисида профессор, юридик фанлар доктори Ф.А. Мухиддинова томонидан иштирокчиларга тушунтиришлар бериб о'тди. Кун тартибининг иккинчи масаласи - 21-октабр Ўзбек тили байрами юзасидан Ф.А. Мухиддинова ўзбек тилининг келиб чиқиши, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги роли ва нуфузини тубдан ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга то'хталиб ўтди. Йиғилиш якунига кўра, Юртимизда қураётган жамият фуқаролик жамиятидир, унда инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида ҳимоя қилинади. Ишчи-ходимларни ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлаш, ўзбек тилига эътиборни кучайтириш ва ўзбек тилида иш олиб борилишини қатъий таъминлаш борасида тинимсиз иш олиб бориш, шу борада Давлатимизни янада обод, кўркам, замонавий тус олиши учун қўлдан келадиган барча ишларни амалга ошириш, аёллар орқали оилада тинчлик, хотиржамлик, барқарорликни таъминлашга эришиш “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Марказнинг мутасадди раҳбар ва ходимларининг асосий вазифаси этиб белгиланди.             

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 20-okt, 2023

Марказда 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни“га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг йиғилишида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб расман эълон қилинган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан биридир. Ушбу сана арафасида жорий йилнинг 12 октябрь санасида Марказда меҳнат қилаётган ва соҳа фаолиятига ўз ҳиссасини қўшаётган хотин-қизлар Марказ раҳбарияти ва ходимлари иштирокида муносиб тақдирландилар.               

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 13-okt, 2023

Марказда коррупцияга қарши курашиш юзасидан тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Марказнинг мажлислар залида “Ўзагроинспекция” тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича 2023-йил иккинчи ярим йиллиги учун “Йўл харитасининг” 11-бандига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари”  мавзусида семинар ўтказилди. Ушбу тадбирда Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассис ходимлари ҳамда ZOOM платформаси орқали ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар. Семинар давомида маъсул ташкилот  иштирокчилари Марказ ходимларига бугунги кунда коррупцияга қарши курашида амалга оширилаётган ишлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги эришилган ютуқлар ва мавжуд камчиликлар, коррупция иллатини йўқотиш борасида табдир иштирокчиларига  батафсил маълумот ва тавсиялар бериб ўтдилар.                              

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 27-sen, 2023

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи