category

Новости

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари сифатини баҳолаш учун “Янги шаффоф тизим” жорий этилди!

    Ўзбекистонда уруғликлар сифатини баҳолашнинг янги тизими жорий этилади. Бу тизим орқали ҳар бир уруғлик қадоқлари рақамли QR-кодли ёрлиқлар билан таъминланади. Бу орқали уруғликлар ҳақидаги барча маълумотлар – нав тавсифномаси, навдорлик ва экинбоплик сифатлари, ишлаб чиқарувчи ва уруғлик ҳақидаги зарурий маълумотларни QR-код орқали бир зумда кўриш имконияти пайдо бўлади. Ўзбекистонда янги тизим доирасида уруғликларни сифатини баҳолаш бўйича “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ягона ваколатли ташкилот сифатида белгиланади. Янги тизим икки босқичли баҳолашни назарда тутади:  биринчи босқичда - уруғликларнинг навдорлик сифатларини баҳолаш;  иккинчи босқичда - уруғликларнинг экинбоплик сифатларини баҳолаш.  Бунда, уруғликдан фойдаланувчилар уруғлик харид қилганда рақамлиQR-кодли ёрлиқланган ва сифати кафолатланган бўлиши таъминланади. Эндиликда, барча деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи субъектларнинг реестри, уруғликларнинг сифатларин баҳолаш натижалари рейтинги билан agroxizmat.uz расмий веб-сайт орқали танишиб бориш имконияти яратилади.   Халқаро тажрибага асосланиб, янги тизим доирасида ISTA ва OECD қоидалари бўйича меъёрий ҳужжатлар мослаштирилади.   Натижада, янги тизим жорий этилиши билан экспортбоп, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришилади.

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 9-iyl, 2025

ACTIVITIES OF QUALITY ASSESSMENT AND CERTIFICATION OF AGRICULTURAL PRODUCTS

“Center for Quality Assessment of Agricultural Products” under the Inspection for Supervision of the Agro-Industrial Complex under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. ACTIVITIES OF QUALITY ASSESSMENT AND CERTIFICATION OF AGRICULTURAL PRODUCTS                                        

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 18-iyn, 2025

Tajribali yuristlardan bepul huquqiy maslahat oling.

Tajribali yuristlardan bepul huquqiy maslahat oling. Oʼzingizni qiynayotgan va qiziqtirayotgan har qanday huquqiy sohada savollarga malakali yuristlardan bepul maslahat oling.    Savol berish uchun https://advice.uz/uz/offices (https://advice.uz/uz/offices) saytidagi "Huquqiy yordam kerakmi" panelidan (tugmasidan) foydalaning.  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 22-may, 2025

Ҳашар - элга ярашар

Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Шунинг учун ҳам халқимизда азалдан тозалик ва орасталикка, ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинган. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Юртимизда байрам, муҳим саналар олдидан умумхалқ ҳайрия ҳашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган. “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази “ давлат муассасаси ҳамда унинг худудий филиалларида ҳам ана шундай анъана – ҳашар амалга оширилмоқда. Ушбу ҳашар эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди. Ходимлар томонидан ҳудуддаги ерлар ва бинолар, хоналар, ариқлар шох-шабба ва чиқиндилардан тозаланиб, дарахтлар оқланди ва уларга шакл берилди Ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мужассам этган ҳамда ҳудудни ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган ушбу ҳашар юртимизни янада обод ва файзли бўлишида ўзига хос хайрли тадбир вазифасини ўтайди.

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 15-mar, 2025

Марказда 8-март байрами билан тадбир бўлиб ўтди

Тадбир аввалида сўзга чиққан Марказ директори Ж.Каримов тизимда фаолият олиб бораётган барча хотин-қизларни нафосат байрами 8-март куни муносабати билан табриклаб, қишлоқ хўжалигида аёлларнинг тутган ўрни ҳамиша эътиборда эканлигини таъкидлаб ўтди.  Тадбир сўнгида Марказда фаолият юритаётган аёлларга эсдалик совғалар тақдим этилди.            

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 7-mar, 2025

Туркия давлатининг “ТМО” “Тупроқлар маҳсулотлари давлат ташкилоти” ўртасида ҳамкорликда ишлар олиб бориш юзасидан муҳокамалар олиб борилди

Туркия ун саноати федерaцияси – (ТУСАФ) томонидан ташкил қилинган “Барқарор келажак” номли ХIХ-Халқаро конгресси доирасида Туркия давлатининг “ТМО” “Тупроқлар маҳсулотлари давлат ташкилоти” раҳбари Ахмет Гулдан томонидан дон маҳсулотлари устидан назоратларни амалга ошириш, маҳсулотларини сифатини баҳолаш, мутахассисларни малакасини ошириш бўйича хамкорлик ишлашга тайёрлиги билдирилди. Шу билан бирга “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ ходимлари “ТМО” ташкилотига қарашли Анкара шаҳрида жойлашган Дон ва дон маҳсулотларини синовдан ўтказиш Марказий лабораторияси билан яқиндан танишилди. Мазкур лабораторияда делегaция аъзолари янги замонавий синов жиҳозларида синовлар ўтказиш жараёнларида иштирок этдалар ва ICC халқаро стандартлар бўйича дон маҳсулотларини баҳолаш усуллари билан танишишга эришдилар.      

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 21-fev, 2025

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи