category

Янгиликлар

Cтандарт намуналарини тасдиқлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси директори вазифасини бажарувчи С.Б.Шерматов сўзга чиқиб 2019 йил 23 август куни тасдиқланган Ишчи гуруҳ таркибига асосан 2019 йил 27 август куни O’zDSt 604:2016 «Пахта толаси.Техникавий шартлар»и асосида тайёрланган пахта толасининг ташқи кўриниш асосий стандарт намуналарини 3-жамламасини кўриб чиқиб ўз фикрларини билдиришни, стандарт намуналарни янгидан тасдиқлашни таклиф этди. Тайёрланган асосий стандарт намуналарни ишчи гуруҳ кўриб чиқиб қуйидаги фикрлар билдирилди: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги стандартлаштириш маркази директори А.Джуманов пахта толаси стандарт намуналарини махсус хоналарда сақлаш жойлари тартибини кўриб чиқиш бўйича ўз таклифини киритди. “Ўзпахтасаноат” АЖ Сирдарё минтақавий тола терминали, сифат назорати бўлим бошлиғи Г.Юнусметова тайёрланган пахта толаси асосий стандарт намуналарини кўриб чиқиб, эътирози йўқлигини маълум қилди. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги бўйича кафедра мудири, т.ф.н. Х.Пардаев томонидан янги кадрларни етказиб беришда, ҳамда талабаларни ўқитиш жараёнида пахта толаси нав ва синфини аниқлашда қўллаш учун бир жамлама пахта толаси стандарт намунасини амалий ёрдам тариқасида институтга тақдим этиш таклифини киритди. “Wakefield Inspection Services Tashkent Ltd” директор ўринбосари В.Н.Сергеева ва “SGS Tashkent Ltd”қўшма корхонаси бош мутахассиси А.Беленьков тайёрланган пахта толаси ташқи кўриниш стандарт намуналарига этирозлари йуқлигини билдирди. Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан тасдиқлаш учун тайёрланган 3 жамлама пахта толаси асосий стандарт намуналари, ишчи гуруҳ томонидан бир овоздан 3 йил муддатга белгилаб қабул қилинди.

Published by agroxizmat on 28-avg, 2019

Марказ ходимлари умумҳалк хашарида қатнашдилар

Умумҳалқ ва хайрия хашарини ўтказиш доирасида жорий йилнинг 17 август санасида "Агросаноат мажумида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК марказий аппарати ва ҳудудий филиаллар ходимлари иштирокида бириктирилган бинолар ва уларга тегишли ташқи ва ички худудларида ободонлаштириш ишлари ўтказилди. Хашар давомида ҳудуд атрофлари чиқиндилардан тозаланди, дарахтлар тартибга келитирилиб оқланди

Published by agroxizmat on 19-avg, 2019

Марказ тендер эълон қилади

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" Давлат унитар корхонаси фойдаланишга эҳтиёж бўлмаган таъмирталаб аҳволга келиб қолган автомашиналарни кимошди савдосида сотиш бўйича тендер эълон қилади Маълумотлар учун телефонлар: (71) 244-56-08, (90)962-10-15 Электрон манзил: info@agroxizmat.uz

Published by agroxizmat on 19-avg, 2019

Марказ фаолиятида ҳалқаро тажрибаларни ўрганиб бориш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилди

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасида ўз фаолиятига оид тажрибаларни, ўрганиш, бу бўйича керакли маълумотларни мунтазам йиғиб боришлигини таъминлаш мақсадида соҳага замонавий технологиялар, илғор тажрибаларни кенг жорий қилишни ташкил этиш юзасидан Махсус ишчи гуруҳ ташкил этилди Маҳсус гуруҳга қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгиланди: - Агросаноат мажмуида хизмтлар кўрсатиш соҳасига оид янгиликлар, илғор тажрибалар, амалий-методик ва илмий маълумотлар базасини мунтазам равишда шакиллантириш ва янгилаб бориш; - Соҳага оид фаолият юритувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни ўрнатиш ва кенгайтириш; - Ижтимоий тармоқларда хамда Марказнинг рамий веб-сайтида маълумотларни кенг тақдим этиб бориш. Янглиликлар, илғор тажрибалар, амалий-методик ва илмий маълумотлар тўғрисидаги ахборотлар фақат ишончли, муаллифлигини ўрганиш имконияти мавжуд бўлган, шунигдек, ўзаро алоқалар ўрнатилган манбаларидан олиниши белгиланди.

Published by agroxizmat on 1-avg, 2019

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК Устави тасдиқланди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг жорий йилнинг 19 июль санасидаги 3-сонли буйруғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг устави, бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг ташкилий тузилмаси ва ҳудудий филиалларнинг тузилмалари тасдиқланди. Шунингдек мазкур буйруқга мувофиқ Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасида ишларни мазкур Устав асосида ташкиллаштирилишини таъминланиши белгилаб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг Устави билан " Марказ устави" бўлими орқали танишишингиз мумкин

Published by agroxizmat on 23-iyl, 2019

Марказда хавфсизлик техникаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис К.С.Нигматуллаев сўзга чиқиб, ўз маърузасида Ўзбекистон Республикасининг 22.09.2016 й. № ЎРҚ - 410 – сонли “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Қонуни мазмун моҳияти, ва унинг 4, 14, 18, 22, 23, 24, 25, 26-моддалари тўғрисида барча ходимларга қисқача тушунтириш бериб ўтди. Ташкилотда ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракати, одамларни эвакуация қилиш, ёнғин хавфсизлиги хизмати келгунига қадар бирламчи ўт ўчириш воситаси билан ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилиш, жабрланганлар бўлса уларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳақида тушунтирилди. Шунингдек электр хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш тўғрисида тушунтиришлар берилди. Йиғилиш сўнгида ходимлар билан савол жавоблар асосида муҳокамалар бўлиб ўтди. Ходимларни қизиқтирган саволларига қонун хужжатларининг тегишли моддаларидан жавоблар берилди.

Published by agroxizmat on 10-iyl, 2019

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш