Алоқа
Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги вакиллари ҳамда халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik) Марказнинг уруғчилик йўналишидаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси”га ташриф буюрди.
Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини тубдан модернизация қилиш юзасидан Жаҳон банки томонидан ажратилган 4 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ўлчов воситалари ва синов қурилмалари рўйхатини қайта шакллантириш ва 2021 йилнинг якунига қадар харид қилинишига келишиб олинди.
Учрашув чоғида, халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik)га Марказнинг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси” ҳамда унда олиб борилаётган синов жараёнлари таништирилди.
Халқаро эксперт билан лаборатория ходимлари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.Лойиҳа бўйича навбатдаги учрашувда Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини модернизациялаш юзасидан тақдимот ўтказиш 2021 йилнинг 8-9 апрель кунларига келишиб олинди.
Жорий йилнинг 31 март санасида Марказда Zoom дастури орқали онлайн ўқув семинари бўлиб ўтди. Ушбу семинарда марказий аппарат, йўналиш мутахассислари ва ҳудудий филиаллар ходимлари қатнашдилар. Ўқув-семинар машғулотлари Марказ директорининг 2021 йил 2 мартдаги буйруғи ва ўқув семинарлар режасига мувофиқ ўтказилди.
Машғулотларни Марказ директорининг биринчи ўринбосари Х. Магрупов очиб берди. Сўнг техника хавфсизлиги муҳандиси О. Мирахмедов томонидан меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ўз маърузаси билан чиқиш қилиб, ушбу соҳага тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужаттлар, олиб борилаётган ишлар ва келажакдаги режалар бўйича гапириб ўтди.
Ўқув-семинар машғулотларининг иккинчи яримида ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлаш тартиби бўйича Марказ девонхонасининг бош мутахассиси Н.Уралов томонидан қатнашчиларга ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва юритиш, электрон ҳужжат алмашуви тизмида ҳужжатларни ижросини таъминлаш юзасидан маълумот ва тавсиялар бериб ўтди. Семинар якунида маърузачилар иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб бериб ўтдилар.
Жорий йилнинг 26 март санасида Марказнинг мажлислар залида Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ходимларни сертификатлаштириш жараёни бўйича ҳудудий филиалларнинг пахта йўналиши ходимлари имтихон топширдилар. Ушбу имтихонларни «Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси (Стандартлар институти) тажрибали ходимлари қабул қилишди.
“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу курс тингловчилари учун тасдиқланган ўқув тематикага асосан, пахта тозалаш корхоналарнинг технологик жараёни ўрганиш ва амалда танишиш учун ўқув-амалий машғулотлари киритилган бўлиб, жорий йилнинг 18 март санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсининг 1-2021 сонли гурух тингловчилари "TCT Agro Cluster" пахта тозалаш корхонсида амалий машғулотларда қатншадилар. Ушбу ўқув амалиёт дарсларини марказнинг малакали мутахассислари олиб бордилар.
Марказ директорининг жорий йилнинг 10 мартдаги 44 и/ч-сонли буйруғига асосан 15 март куни Марказда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курси фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 342 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламаенти каби мавзуларидан ташкил топган. 1-2021-сонли ўқув курсида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар. Ўқув амалиёт дарслари 23 апрелгача давом этади.
Жорий йилнинг 13-март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига кўра бутун мамлакат бўйлаб “Обод ва кўркам маҳаллам” умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди. Мазкур тадбирда Марказ ходимлари фаол иштирок этдилар.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган ушбу йирик акция “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб этган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.
Хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида Марказ ва унинг вилоят филиаллари ҳудудлари ободонлаштирилди, йўлак ва ариқлар чиқинди ва шох-шаббалардан тозаланиб, тартибга келтирилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш