category

Yangiliklar

Стандарт намуналар амал қилиш муддати узайтирилди

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан ўрта ва узун толали пахта толаси, пахта момиғи, кийим кечак ва мебельбоп момиқ пахта, оқартирилган гигроскопик пахта маҳсулотлари ва техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналари тайёрланиб келинмоқда. Ташқи кўриниш стандарт намуналарининг амал қилиш муддати 3 йил бўлиб, махсус  комиссия томонидан тасдиқланади. 2020 йилнинг август ойида узун тола пахта толаси, пахта момиғи, кийим кечак ва мебельбоп момиқ пахта, оқартирилган гигроскопик пахта маҳсулотлари ва техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналарининг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, тузилган комиссия томонидан тасдиқланиб, 3 йил муддатга узайтирилди.        Ташқи кўриниш стандарт эталон намуналарининг тасдиқланишида, комиссия раиси Марказ директори С.Б. Шерматов бошчилигида, комиссия аъзолари Ўзагроинспекция, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Пахтасаноат илмий маркази, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг малакали мутахассислари иштирок этишди.    

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 26-avg, 2020

Пандемия даврида комплекс чоралар тўғрисида

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 19-avg, 2020

Карантин даврида қўшимча чораларини кўриш тўғрисида

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 29-iyl, 2020

“Тракторист-Машинистлар тайёрлаш” ўқув курслари очилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хужалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 325-сон қарорнинг 3-иловасига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми тасдиқланган. Ўзбекистон Респбуликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун тақдим этилган КМО 0301-сонли лицензиясига мувофиқ «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасининг мутахассислар тайёрлаш ўқув курслари томонидан “Тракторист-Машинистлар тайёрлаш” ўқув курслари очилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирги кунда мазкур ўқув курсларини очиш учун ўқув – материал базани шакллантириш, малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича  ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан Пахта толаси, момиғи ва техник чигити ташқи кўриниш стандарт намуналарини 2020 йил пахта ҳосили учун тайёрлаш ва шартномалар асосида реализация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.  

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 29-iyl, 2020

O’z Dst ISO/IEC 17025:2019 Давлат стандартига ўтиш бўйича

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг вилоят ҳудудий филиалларида пахта маҳсулотларини синов лабораториялари фаолият юритмоқда. “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги “Аккредитация маркази ДУК томонидан   O’zDst ISO/IEC 17025:2019 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига бўлган умумий талаблар” бўйича аккредитациядан ўтиш 2021 йилнинг  1 июнигача қадар белгиланди. Бугунги кунда пахта маҳсулотлари синов лабораторияларида мавжуд HVI 900SA ва HVI 1000 пахта толасини сифат кўрсаткичларини аниқловчи юқори самарадор тизимларида ҳалқаро лабораториялараро раунд тест синовлари ўтказиш мақсадида International Cotton Advisory Committee (Халқаро пахта маслаҳат кўмитаси) билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилмоқда. 

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 19-iyn, 2020

2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли доннинг харид нархлари белгиланди

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 16-iyn, 2020

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish