category

Yangiliklar

Марказда навбатдаги онлайн ўқув-семинари машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 апрель санасида Zoom платформаси орқали Марказ директорининг 2021 йил 2 мартдаги 36-и/ч буйруғига мувофиқ онлайн ўқув-семинар машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу семинарни Марказнинг пахта йўналиши мутахассислари "Пахта толаси, момиғи ва техник чигит маҳсулотларини сертификатлаштириш тартиблари" мавзусида олиб бордилар. Ўқув-семинар машғулотларида Марказ раҳбарияти, марказий аппарат, ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.    

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 29-apr, 2021

Ўқув курсларида якуний имтихонлар бўлиб ўтди

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг"  курсларининг 15 мартдан 23 апрелгача бўлиб ўтган 8 кишидан иборат I-2021 гуруҳи жорий йилнинг 23 апрель санасида якуний имтихонларни топширишди ва курсларни мувафақиятли якунлашди. Ушбу имтихонларни Марказнинг пахта йўналиши мутахассислари қабул қилишди.  Имтихонлар якунида курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилди.      

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 24-apr, 2021

Навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 апрель санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар O'zDSt ISO/IEC 17065:2015 "Холислик менежменти. Мажбуриятлар ва молиялаштириш. Камситишни истисно қилиш" давлат стандарти, Пахта техник чигитини сертификатлаштириш тартиби, "Бошоқли дон экинлари уруғлари навларини нав синови учун қабул қилиш тартиби ҳамда нав синаш ишларини ўтказиш мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.  

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 23-apr, 2021

Марказда онлайн ўқув-семинар машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 апрель санасида Zoom платформаси орқали Марказ директорининг 2021 йил 2 мартдаги 36-и/ч буйруғига мувофиқ онлайн ўқув-семинар машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу семинарни Марказнинг уруғчилик йўналиши бўлим бошлиғи У. Абдусаматов "Бошоқли дон экинлари уруғларини нав тозалигини баҳолаш" мавзусида олиб борди. Ўқув-семинар машғулотларида Марказ раҳбарияти, марказий аппарат, ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 16-apr, 2021

Ўқув курсларида амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг"  курсларининг 8 кишидан иборат I-2021 гуруҳи жорий йилнинг 14 апрель санасида "Global textile solutions" МЧЖда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассиси - О. Мирахмедов олиб борди ва машғулотлар жараёнида пахта толасини тўқимачилик корхонасида қайта ишлаш, олинган ип калавалар ва тўқимачилик маҳсулотлари бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.   

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 15-apr, 2021

Марказда навбатдаги ўқув- амалиёт машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 апрель санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар O'zDSt 17065:2015 "Сертификатлаштириш идорасига қўйиладиган талаблар" давлат стандарти, ДНК ва электрофорез усулида бўғдойнинг нав тозалигини аниқлаш мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.          

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 9-apr, 2021

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish