category

Yangiliklar

Навбатдаги техник ўқув-амалиёт дарслари бўлиб зтди

Жорий йилнинг 4 июнь санасида Марказнинг уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар O'zDSt 17025-2019 "Ички аудитлар. Раҳбарият томонидан таҳлиллар", "Юқори авлод уруғларини етиштириш технологияси" мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.        

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 4-iyn, 2021

Қишлоқ ҳўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаштириш жараёнлари

Марказнинг уруғчилик йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги видео лавҳа    

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 4-iyn, 2021

“ADEPTA” компанияси раиси жаноб Франсуа Бурго билан учрашув бўлиб ўтди

2021 йилнинг 10 - 11 май санасида Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи савдо ва иқтисодиёт бўйича вазир-делегати Ф.Ристер бошчилигида делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида, "MEDEF International" тадбиркорлар ҳаракати билан биргаликда ўзбек-француз бизнес-форуми ўтказилиши баробарида, қишлоқ хўжалигида агрологистика марказини очиш ва бошқариш бўйича “RUNGIS SEMMARIS” компанияси, иссиқхона тармоғини ривожлантириш бўйича “RICHEL GROUP” компанияси ва уруғчилик тармоғини ривожлантириш бўйича “ADEPTA” компанияси вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан, “ADEPTA” компанияси раиси, шу билан бирга “SEMAE” компанияси маслаҳатчиси ҳисобланган жаноб Франсуа Бурго билан Марказ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, “ISTA”, “EC” ва “OECD” халқаро ташкилотлари томонидан белгиланган нормаларга мувофиқ сертификатлаштириш ва назорат тизимини стандартлаштириш борасида амалий маслаҳатларини бериб боришига келишиб олинди.  

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 27-may, 2021

Марказда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг 2-2021 гуруҳи очилди

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 26-may, 2021

Марказда техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 21 май санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар "Пахта техник чигитини синаш усуллари", "Дала тажриба майдонида экилган буғдой нав намуналарининг навдорлигини баҳолаш" мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.    

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 21-may, 2021

Йўналишларда навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 май санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар O'zDSt ISO/IEC 17065:2015 "Холислик менежменти. Мажбуриятлар ва молиялаштириш. Камситишни истисно қилиш" давлат стандарти, O'zDSt 604 "Пахта толаси. Техник шартлар","Ғалла майдонларида учрайдиган касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чоралари" мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.  

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on 10-may, 2021

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish