category

Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн ўқув машғулотлари ўтказилди

Жорий йилнинг 23-24 июнь саналарида Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Zoom дастури орқали ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу ўқув машғулотларида Марказ бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар. Онлайн машғулотларда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, давлат органларида "комплекс назорат" тизимини таъминлаш механизмлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик каби мавзулар билан Юристлар малакасини ошириш марказининг тажрибали мутахассислари тингловчиларга батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.        

Published by agroxizmat on 25-iyn, 2021

Техник ўқув-амалиёт дарслари ҳудудий филиалларда ҳам давом этмоқда

Жорий йилнинг 25 июнь санасида Марказда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Жумладан ушбу техник машғулотлар тасдиқланган режага асосан ҳудудий филиалларда ҳам бўлиб ўтмоқда. Ўқув машғулотларни филиалнинг тажрибали мутахассислари олиб бормоқдалар.      

Published by agroxizmat on 25-iyn, 2021

Ўқув курсларида навбатдаги амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг"  курсларининг 8 кишидан иборат II-2021 гуруҳи жорий йилнинг 23 июнь санасида "Realtex" МЧЖда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассиси - О. Мирахмедов олиб борди ва машғулотлар жараёнида пахта толасини тўқимачилик корхонасида қайта ишлаш, олинган ип калавалар ва тўқимачилик маҳсулотлари бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.         

Published by agroxizmat on 23-iyn, 2021

Ҳудудий филиалларда техник ўқув машғулотлар давом этмоқда

Жорий йилнинг 11 июнь санасида Марказда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Жумладан ушбу техник машғулотлар тасдиқланган режага асосан ҳудудий филиалларда ҳам бўлиб ўтмоқда.  Наманган вилоятида пахта ва дон йўналишларида "Oz`DSt 618 Пахта толаси. Пишиб етилганликни аниқлаш усуллари" ва "Синов лабораториясида хона ҳароратини назорат қилиш" мавзуларида ходимлар ўртасида ўқув машғулотлар бўлиб ўтди. Техник машғулотларни филиалнинг тажрибали мутахассислари Ш.Хожимирзаев ва С.Саотовлар олиб бордилар. Филиалнинг уруғчилик йўналиши ходимлари эса бўғдой даласи апробация ишларида қатнашдилар.              

Published by agroxizmat on 14-iyn, 2021

"Newsletter Gdynia Cotton Association" ҳамда "Cotton Outlook" журналларининг навбатдаги сонлари

Қуйидаги хавола орқали Гдыня Халкаро Пахта Ассоциациясининг 2021 йил 14 июндаги 24-сонли "Newsletter Gdynia Cotton Association" ҳамда Буюк Британияда чоп этиладиган "Cotton Outlook" журналининг 23-сонини кўчириб олиб, жаҳонда ушбу соҳадаги сўнги янгилик ва статистик маълумотлардан бохабар бўлишингиз мумкин. Диққат! Журнал матни поляк ва ингилиз тилида берилган. Newsletter  GCA No.24. June 14. 2021 (.pdf 422 kB) Cotton Outlook Vol.99. No. 23. June 10.2021 (.pdf 2,72 mB)

Published by agroxizmat on 14-iyn, 2021

Марказни Халкаро Пахта Ассоциациясига аъзо мамлакат рўйхатига қўшиш тўғрисидаги ижобий хулосаси олинди

“Ўзагроинcпекция”нинг 2020 йил 8 январдаги 11.1/11-20-6-58-сонли хатига асосан “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 31 январдаги 21 и/ч-сонли “Халкаро пахта ташкилотлари билан доимий ҳамкорликни олиб бориш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинган. Юқоридагиларга асосан ҳамда 2021 йил 22 апрелдаги 10-161-сонли хат билан Гдыня Халкаро Пахта Ассоциациясига аъзоликни давом эттириш буйича мурожаат қилинди. Марказнинг ушбу мурожаати Ассоциациянинг директорлар кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, Марказни Халкаро Пахта Ассоциациясига аъзо мамлакат рўйхатига қўшиш тўғрисидаги ижобий хулосаси олинди.   Қуйидаги хавола орқали Гдыня Халкаро Пахта Ассоциациясининг 2021 йил 7 июндаги 23-сонли "Newsletter Gdynia Cotton Association" ҳамда Буюк Британияда чоп этиладиган "Cotton Outlook" журналининг навбатдаги сонини кўчириб олиб, жаҳонда ушбу соҳадаги сўнги янгилик ва статистик маълумотлардан бохабар бўлишингиз мумкин. Диққат! Журнал матни ингилиз тилида берилган. Newsletter  GCA No.23. June 7. 2021 (.pdf 500 kB) Cotton Outlook Vol.99. No. 22. June 3.2021 (.pdf 365 mB)             

Published by agroxizmat on 8-iyn, 2021

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш