category

Новости

Шахмат, шашка, футзал ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 16 январь санасида “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишланган шахмат, шашка, футзал ва стол тенниси бўйича ходимлари ўртасида Марказнинг “Уруғчилик “ йўналиши биносида мусобақалар ўтказилади.  Ушбу тадбирлар Марказ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда. 2020 йил 19 декабрда ҳам шу спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб унда ғолиб ва совринли ўрин эгаларига қимматбаҳо совғалар топширилган эди. Барчангизни ўтказиладиган мусобақага таклиф қилиб қоламиз!  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 14-yan, 2021

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни!

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади! Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайди!  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 14-yan, 2021

Андижон филиалида йил якуни сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 29 декабрь санасида Андижон вилоят филиали томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф килиш чоралари ҳамда Марказ томонидан 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган вазифалар буйича танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш сўнгида филиал бошлиғи Ж.Расулов сўзга чиқиб филиал ходимларини кириб келаётган 2021 йил билан самимий муборакбод этиб, ходимларнинг фарзандлари учун Марказ ва филиал томонидан тайёрланган совғалар такдим этилди.        

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 30-dek, 2020

25 декабрда 1-2020 сонли ўқув классификаторлар гуруҳининг якуний имтихонлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 декабрь санасида 1.5 ой давом этган "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсининг 10 кишидан иборат 1-2020-сонли гуруҳининг ўз малакаларини ошираётган тингловчилари якуний имтихонларни топшириб мувафақиятли ўтдилар. Уларга Марказ раҳбарияти, соҳа мутахассислари иштирокида тантанали равишда сертификатлар топширилди.     

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 30-dek, 2020

Янги пахта навларининг сифат кўрсаткичлари янги тизим асосида ўрганилмоқда

Марказнинг пахтачилик йўналишида пахта толасини сифатини юқори самарадорликда аниқлаш тизимга эга қурилмадан фойдаланилмоқда. Мазкур тизим пахта толасининг нави, узунлиги, нур қайтариш коэффициенти каби бир қанча кўрсаткичларни комплекс аниқлаш имконини беради. Пахта тозалаш корхоналаридан Марказнинг пахта маҳсулотлари марказий синов лабораториясига олиб келинилади. Бу ерда HVI 900 ва HVI 1000 самарадорликни текшириш тизимида 14 та кўрсаткич бўйича баҳоланади. 2020 йил давомида янги навлардан олинган 5000 дан ортиқ намуналар айнан ушбу тизимда ўрганилиб, олимларга тақдим этилди. Кўрсаткичлар аниқлангач маҳсулотлар ҳар бир намунадаги маҳсус штрих кодлар орқали автоматик жамлаш ва марказга узатиш учун маълумотлар базасига киритилади. Шундан сўнг ўрганишлар натижасига кўра уларга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади. Лабораторияда мавжуд бўлган тизим тўғри ва аниқ ишлаётганини ўрганиб бориш мақсадида ҳалқаро тестларда иштирок этиб келинмоқда. Бу айнан ушбу лабораторияда текширилиб стандартлаштирилган маҳсулотнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш йўлида муҳим вазифани бажаради.

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 25-dek, 2020

Марказда шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 19 декабрь санасида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича Марказ ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди.  Ушбу тадбирда Марказнинг пахта, дон ва уруғчилик йўналишлари мутахассислари фаол қатнашдилар. Бахслар жуда қизиқ тарзда бўлиб ўтди. Мусобақа якунида ғолиб ва совринли ўринларни эгаллаган ходимларга Марказ раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКда спорт ва соғлом турмуз тарзига катта эътибор бериб келинмоқда. Бунинг исботи шу йили ўтказилган футбол бўйича "Бош вазир кубоги" ҳамда "Спорт ва жисмоний тарбия вазири кубоги"да Марказ йигитларининг юқори ўрниларни эгалаганлигида намоён бўлмоқда. Келгусида шу каби мусобақалар доимий равишда ўтказилиши режалаштирилган.   

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 22-dek, 2020

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи