21 февраль Халқаро она тили куни

ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 21 февраль – Халқаро она тили куни деб эълон қилинган. Мазкур сана 2001 йилдан буён халқаро миқёсда нишонланиб келинмоқда.

Халқаро она тили кунининг мазмун-моҳиятида ҳар бир халқнинг ўз миллий тафаккури, маънавияти, руҳиятининг ўзагини ташкил этадиган тилга алоҳида муҳаббатнинг белгиси ўз аксини топади. Мазкур кун она тили байрами сифатида нишонланар экан, бу байрам муносабати билан ҳар бир инсоннинг ўз Ватани ва ўз тилига бўлган муҳаббати, унга бўлган эҳтироми, қадрлаш туйғулари янгиланади.

Шу муносабат билан 21 февраль санасида мажлислар залида Марказ ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мақомини оширишга қаратилган ислоҳотлар, хусусан, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган тарихий аҳамиятга молик саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. Она тилимизнинг қадр-қимматини юксалтириш, унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги, ўз тилини асраган миллатнинг истиқболи фаровон бўлиши таъкидланди.

 

photo2023-02-2116-21-28.jpg

 

photo2023-02-2116-26-58.jpg

 

photo2023-02-2116-21-34.jpg

 

photo2023-02-2116-21-29.jpg

 

photo2023-02-2116-21-37.jpg

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 21-fev, 2023

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи