Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари сифатини баҳолаш учун “Янги шаффоф тизим” жорий этилди!

2 

 

Ўзбекистонда уруғликлар сифатини баҳолашнинг янги тизими жорий этилади. Бу тизим орқали ҳар бир уруғлик қадоқлари рақамли QR-кодли ёрлиқлар билан таъминланади.

Бу орқали уруғликлар ҳақидаги барча маълумотлар – нав тавсифномаси, навдорлик ва экинбоплик сифатлари, ишлаб чиқарувчи ва уруғлик ҳақидаги зарурий маълумотларни QR-код орқали бир зумда кўриш имконияти пайдо бўлади.

Ўзбекистонда янги тизим доирасида уруғликларни сифатини баҳолаш бўйича “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ягона ваколатли ташкилот сифатида белгиланади.

Янги тизим икки босқичли баҳолашни назарда тутади:

 биринчи босқичда - уруғликларнинг навдорлик сифатларини баҳолаш;

 иккинчи босқичда - уруғликларнинг экинбоплик сифатларини баҳолаш.

 Бунда, уруғликдан фойдаланувчилар уруғлик харид қилганда рақамли
QR-кодли ёрлиқланган ва сифати кафолатланган бўлиши таъминланади.

Эндиликда, барча деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи субъектларнинг реестри, уруғликларнинг сифатларин баҳолаш натижалари рейтинги билан agroxizmat.uz расмий веб-сайт орқали танишиб бориш имконияти яратилади.

 

Халқаро тажрибага асосланиб, янги тизим доирасида ISTA ва OECD қоидалари бўйича меъёрий ҳужжатлар мослаштирилади.

 

Натижада, янги тизим жорий этилиши билан экспортбоп, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришилади.

Published by agroxizmat on 9-iyl, 2025

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш