Алоқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 61-сонли Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 24 феврал санасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда тайёрланган видеодарслар асосида лотин ёзуви қонун-қоидалари, иш юритиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
Ташкил этилган машғулотларда марказий аппарат, дон, пахта, уруғчилик йўналишлари ҳамда худудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.
Ушбу дарслар орқали ходимларнинг ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, шунингдек, давлат тилида иш юритиш асослари, расмий ҳужжатлар ва уларни ёзиш бўйича назарий ҳамда амалий билимларини бойитиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, нутқ маданияти ва нотиқлик маҳорати, ёзма ва оғзаки нутқ борасидаги саводхонлигини ошириш назарда тутилган.
ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 21 февраль – Халқаро она тили куни деб эълон қилинган. Мазкур сана 2001 йилдан буён халқаро миқёсда нишонланиб келинмоқда.
Халқаро она тили кунининг мазмун-моҳиятида ҳар бир халқнинг ўз миллий тафаккури, маънавияти, руҳиятининг ўзагини ташкил этадиган тилга алоҳида муҳаббатнинг белгиси ўз аксини топади. Мазкур кун она тили байрами сифатида нишонланар экан, бу байрам муносабати билан ҳар бир инсоннинг ўз Ватани ва ўз тилига бўлган муҳаббати, унга бўлган эҳтироми, қадрлаш туйғулари янгиланади.
Шу муносабат билан 21 февраль санасида Марказнинг мажлислар залида Марказ ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мақомини оширишга қаратилган ислоҳотлар, хусусан, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган тарихий аҳамиятга молик саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. Она тилимизнинг қадр-қимматини юксалтириш, унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги, ўз тилини асраган миллатнинг истиқболи фаровон бўлиши таъкидланди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483–1530) қолдирган бебаҳо илмий-ижодий мерос нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.
Бугун 14 феврал санасида жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири, буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланмоқда.Шу муносабат билан Марказда раҳбарлар, бўлим бошлиқлари ва мутахассис ходимлар иштирокида буюк ватандошимиз хаёти, унинг бетакрор ижоди хақида сўз юритилиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига тааълуқли ғазал ва шерлардан Марказ ходимлари ижросида тингланди.
Жорий йилнинг 16 декабрь санасида Марказда "Коррупцияга қарши курашиш ва унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш" бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Марказ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, мутахассилар ва онлайн равишда ҳудудий филиаллар ҳодимлари иштирок этдилар.
Мазкур семинар йиғилишини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Р. Юладшев олиб борди ва тадбир иштирокчиларига коррупция бўйича асосий тушунчалар, унинг кўринишлари, турлари ва унга қарши курашни ташкиллаштиришга оид қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, семинарда Марказ тизими иш жараёнида эҳтимолий коррупция бўйича аниқланган ҳолатларни олдини олиш, коррупцион ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан Марказнинг тегишли бўлимларига тақдим этиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ушбу мавзу, тадбир - қатнашчилари орасида қизиқиш ўйғотиб, баҳс - мунозара тарзида мулоқот олиб борилди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 ноябрдаги 10/1-525-сонли топшириғи ва БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган “25 ноябрь-Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишланган 2022 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” туркум тадбирларини ташкил этиш борасида тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан 2022 йил 6 декабрь санасида “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУКда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Хотин-қизларни таъзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги конвенцияни мазмун моҳиятини, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан Маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича Бош директор маслаҳатчиси философия фанлари доктори, профессор Мамадалиева Ноибахон Сайдаминовна таклиф қилинди.
Ушбу тадбир давомида гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан сўз юритилди.
Муқаддас саналган оилада аёлга нисбатан қилинган зўравонликни юртимиз келажаги учун қилинган тажовуз сифатида баҳоланиши лозимлиги, хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлаш ҳар биримиз учун ҳам фарз ҳам қарзлиги алоҳида таъкидланди.
Мамлакатимиздаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) ваколатхонасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамда “Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонасининг раҳбар-мутахассислари иштирокида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда TIKA агентлиги томонидан таклиф қилинган “Ўзбекистонда уруғчилик соҳасининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва малака оширишга қаратилган техникавий ҳамкорлик” лойиҳаси бўйича мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш, уруғларни сертификатлаш ва рўйхатга олиш жараёнлари, умумий уруғ савдосининг ривожланишига имкон берувчи маркетинг бозорини ривожлантириш каби масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги соҳа сектори ходимларини Туркиядаги 5 ойдан 2 йилгача бўлган муддатли таълим ва амалиёт, малака оширишга жалб етиш ҳамда техникавий ҳамкорлик лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилди.
Ушбу лойиҳа томонлар ўртасида уруғчилик, нав синаш ва сертификатлаш тизимларини ўрганиш ва такомиллаштиришга хизмат қилади.
Учрашув мобайнида келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳамкорликдаги ишлар юзасидан фикрлар алмашилди. Хусусан, уларнинг амалга оширилиши фермерларга ва тадбиркорларга, соҳага доир ташкилотларга кўплаб қулайлик ва енгилликларни бериши таъкидланди.
Лойиҳани сифатли ва тўлақонли шакллантириш ва дастлабки ишларни амалга ошириш юзасидан ушбу ойнинг охирида ZOOM орқали икки томонлама раҳбар ва мутахассис ходимларни жалб этган ҳолда музокаралар ўтказиш режалаштирилди. Шу билан бирга яқин келажакда Туркиядан тегишли ташкилотлар мутахассисларини Тошкентдаги TIKA ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш бўйича масала кўтарилиб, агентлик томонидан маъқулланди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясининг 2022-йил 15-февралдаги 02-336-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 15-февралдаги 03/1-330-сон топшириғи билан тасдиқланган Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида агросаноат соҳасида стратегик ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси”ни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш топшириғи ижросини таъминлаш вазифаси қўйилганди.
2022-йил феврал ойида еса, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Туркиянинг Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик вазирлиги ўртасида “Қишлоқ хўжалиги соҳасида техник, илмий, иқтисодий ва мутахассислар тажрибасини алмашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги Битим имзоланганди.
Манба: www.agro.uz
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш