2020 йилда бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида буйруқ тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4241-сонли қарори билан юклатилган вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳамда 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган донларни сертификатлаштириш хамда тахлилий кўрикдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан Марказнинг Ишчи ryрух таркиби тасдиқланди.

Ишчи гуруҳ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган донни фақат мувофиқлик сертификати асосида қабул қилинишини, 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган донни сертификатлаштириш учун танлаб олинган намуналарни узлуксиз вилоят филиалларининг дон йўналиши лабораторияга етказилишини таъминлаш мақсадида автотранспортлар бириктирилишини таъминлаши белгиланди

Шунингдек ҳудудий филиаллар бошлиқларига бир нечта вазифалар белгиланди. Жумладан 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган дон партияларидан сертификатлаштириш ишларни амалга ошириш учун меъёрий хужжат ГОСТ 13586.3-2015 талабларига мувофиқ намуналар танлаб олинишини, танлаб олинган намуналарга белгилланган шаклда далолатномалар расмийлаштиришни, шаклланган ўртача намуналарни дон йўналйши бўйича худудий ва марказий лаборатория филиалларига юборишни, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳафталик ахборот ва маълумотларни Марказнинг дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштириш бўлимига етказилишини таъминлаш вазифаси белгилаб қўйилди.

 

 План по заготовке зерна в Туркменистане в 2019 году останется ...

 

 

Published by agroxizmat on 7-iyn, 2020

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш